www.Voy.Uz - Развлекательный портал | MP3 | KLIP Ko'chirish
Главная » 2016 » Декабрь » 6 » Туризм соҳасида имтиёзлар: Меҳмонхона қур ва 5 йилга солиқдан озод бўл
23:08
Туризм соҳасида имтиёзлар: Меҳмонхона қур ва 5 йилга солиқдан озод бўл



Шу йилнинг 2 декабрь кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.Хорижий туристлар учун мамлакат жозибадорлигини ошириш мақсадида давлатнинг виза сиёсатини тубдан либераллаштиришни назарда тутувчи мазкур фармондаги тартиб-қоидалар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ижобий қиёфасини юқори даражага кўтариш, мамлакатга туристлар оқимини талай даражада кўпайтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги ишбилармонлик фаолиятини кучайтириш имконини беради. Аэропортлар, вокзаллар ҳамда давлат чегараси орқали бошқа ўтиш пунктларида хизмат кўрсатиш сифати ва савиясини тубдан ошириш хорижий туристларнинг мамлакатга келишларида қулай шарт-шароитлар яратилишининг муҳим омили ҳисобланади. Фармонда шу мақсадларда қуйидагилар назарда тутилади: 2017 йилнинг 1 апрелигача Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларининг халқаро аэропортларида хорижий туристлар учун “яшил йўлак” божхона назорати тизимини, паспорт ва божхона назоратидан ўтишнинг, багажни олишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини жорий этиш ҳамда транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш; - аэропортлар ва вокзалларда резидентлар ва норезидентларнинг паспорт назоратидан алоҳида-алоҳида ўтишларини ташкил қилиш; - аэропортлар ва темир йўл вокзалларида қулай туризм ахборот маконини, шу жумладан туризм-ахборот пунктлари фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш. Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларни амалга ошириш асосий транспорт узелларида хизматлар кўрсатиш сифатининг энг илғор жаҳон стандартларига мос келишини таъминлашга, мамлакат халқаро аэропортлари ва вокзалларининг рейтингини оширишга қаратилган. Туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаоллигини янада рағбатлантириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ташкилотларига қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш Фармоннинг яна бир муҳим хусусиятидир. Жумладан: - туризм операторлари улар томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинади; - меҳмонхоналар хорижий валютадаги тушумнинг фақат 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотадилар; - хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналар хизматига ҳақ тўлаш эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов республиканинг давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно; - юридик шахслар камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширганда улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан, шунингдек ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилинади; - туризм фаолияти субъектлари томонидан сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги учун Республика йўл жамғармасига йиғим автотранспорт воситалари қийматининг максимал даражадаги 20 фоизи эмас, балки 3 фоизигача миқдорда ундирилади. Фармонда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига манфаатдор идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш Концепциясини, шунингдек 2017-2021 йилларда Концепцияни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар Дастурини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш вазифаси топширилган. Фармонни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарорда давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган, давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва Низоми тасдиқланди, шунингдек миллий туризм маҳсулотини хорижга намойиш қилиш, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва туризм хизматларини сертификатлаш бўйича бир қатор идоравий ташкилотлар тузилди. Мазкур Фармонни амалга ошириш иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга, таркибий ўзгартиришлар ва диверсификация қилишга, барча минтақаларни ва турдош тармоқларни комплекс равишда илдам ривожлантиришнинг етакчи кучи бўлиш имкониятига эга мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантиришни таъминлашга, шунингдек Ўзбекистоннинг жозибадор туризм маркази сифатидаги ижобий қиёфасини шакллантиришга бутун чоралар билан кўмаклашади.
Просмотров: 453 | Добавил: Админ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Мой профиль
Логин:
Пароль:
Навигация
Главная
Muzclubuz@Mail.Ru
Полная версия сайта
Статистика
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
www.Voy.Uz | Design by Sabr